Nuridinov Azamat Abdulazizovich

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ 32-сонли Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликларни профилактикаси гурухи Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика катта инспектори

майор

2018 йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Содиқ хизматлари учун” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Ички ишлар идораларида 13 йил.

Эгаллаб турган лавозимида 2017 йилдан.

У, Юнусобод тумани ва Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилган жиноятларни «иссиқ изи» совимасдан очилишига қаратилган тезкор тадбирларда фаол қатнашиб, ўзига хизмат юзасидан бириктирилган «Юнусобод» маҳалласида жойлашган 453-сонли ИИОТПда хизматни олиб боради. Хизмат фаолияти давомида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни “иссиқ изи” совимасдан очиш борасида бир қатор ютуқларни қўлга киритиб, маҳалла аҳлининг, маҳалла ёшлари, жумладан мактаб таҳсил олаётган ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, сиёсий тафаккури, маданий савиясини юксалтириш, қонунчиликни тарғибот қилиш ишларига алоҳида аҳамият бериб келмоқда. Кўп йиллик хизмат фаолияти давомида бой амалий тажриба орттириб, хизмат юзасидан юклатилган топшириқ ҳамда вазифаларни ўз вақтида сифатли бажариб, ўз хизмат вазифасини қонунчиликка қатъий риоя қилган ҳолда бажаради.  

Жумладан, туман ҳудудида истиқомат қилувчи диний акидапарастликка мойил бўлган шахсларни ўз вақтида аниқлаш, уларни профилактик ҳисобга олиш ишларини тўғри йўлга қўйиб, муқаддам судланган, маъмурий назоратда турувчи ва жазони ижро этиш муассасалардан озод этилган шахсларни ўз вақтида рўйхатга олиш, уларни ҳаётга тўғри йўналтириш, туман маҳаллаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш ва уларни олдини олиш борасида амалий режалар ишлаб чиқиб, қатор ижобий тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Унинг ташаббускорлиги билан 2017 йил давомида унинг хизмат олиб бораётган ҳудудида содир этилган ҳар хил турдаги жиноятларнинг 100 % очилиб, 2016 йилнинг шу даврига нисбатан рўйхатга олинган жиноят фоизи 52,04 камайган.

2017 йил давомида содир этилган жиноятларни «иссиқ изи» совимасдан очишга қаратилган тезкор тадбирларда фаол қатнашиб, шахсан унинг иштирокида 11 та жиноят фош этилган. Хусусан, 2 та талончилик, 2 та маъмурий назоратни бузиш, 4 та ўғирлик, 1 та қотиллик, 2 та фохишахона сақлаш жиноятлари.

Юнусобод туманида 2017 йил 18 январ куни соат 18:30 да И.И.Аблаяров ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли вирусология илмий текшириш инситути ва клиникаси ховлисида қаровсиз қолдирилган, фуқаро З.С.Ибатов бошқарувидаги сариқ рангли "ВАЗ-21063" давлат рақами 10 U 663 BA автоуловини олди чап хайдовчи томон эшигини қаттиқ тортиш натижасида очиб, автоулов ичида бўлган 71.000 сўм нақд пуллари, нархи 150.000 сўмлик хамён (барсетка)ни ўзи билан олиб қочган пайтида ҲПБ профилактика инспектори А.А.Нуридинов томонидан ушланган

Юнусобод туманида 2017 йил 29 март куни соат 22:30 да, З.Н.Солиев Юнусобод тумани Юнусобод маҳалласи Хушнаво 2-тор 17-хонадонида яшовчи 1965 й.т С.С.Ахмедовни уйида бўла туриб, маст ҳолда бўлган М.К.Азимов билан ўзаро келишмовчилик оқибатида З.Н.Солиев қўлидаги ошхона пичоғи билан М.К.Азимовни қорин қисмига тиқиб олган. Натижада М.К.Азимов олган тан жарохати билан 7-ШКШга "олд девори санчилган жарохати" ташхиси билан келган вақтида шифохонада вафот этган. А.Нуриддинов томонидан З.Н.Солиев ушланган ва ҳужжатлар тўпланиб ТБ бўлимига топширилди.

Шунингдек, 2017 йил давомида 16 нафар яшаш ва иш жойи тайини йўқ шаҳслар Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация Марказига, 19 нафар вояга етмаган ўсмирлар ВЕИХЁКМга жойлаштирилган, 12 нафар турли ҳуқуқбузарлик содир этган шаҳсларга нисбатан туман судининг қарори билан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 31 нафар шахсларга нисбатан профилактик хисобга қўйилган, 5 нафар муқаддам шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган, 278 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун маъмурий баённомалар тузилган, шундан 114 та паспорт-виза қоидаларини бузганлиги учун, 70 та ободонлаштириш қоидаларини бузганлиги учун, 47 та жамоат жойларда спиртлик ичимликларини истеъмол қилганлиги учун, 26 та майда безорилик учун, 21 та ички ишлар идоралар ходимлари қонуний талаблари бўйсинмаганлиги учун, ЖКнинг 226-моддани бузгани учун 1 та шахс, ЖИЭМга қайтариш учун 1 шахс, Сурункали ичкиликка ружу қўйган даволанишга 2 та шахс, Гиёҳвандлик касалига чалинган 1 шахс, Рухий касалига чалинган 1 шахс, 84 нафар яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар аниқланиб рўйхатга олинган, 132 нафар шаҳс “Бир марталик иш билан таъминлаш бюроси”дан мамлакатимизнинг турли минтақаларидан келган фуқаролар рўйхатдан ўтказилган.

Ёш ходимларни она Ватанга муҳаббат, ўз хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашда ўзининг хизмат фаолияти давомида орттирган билим ва бой тажрибаларини ўргатиб, кўплаб шогирдлар тайёрлаб келмоқда.  Давлат ва хизмат сирларини сақлай олади, Республика Ҳукумати томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни тўғри тушунади ва қўллаб-қувватлайди.

Шу жумладан, у маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш-тириш борасида маҳалла фаоллари, ҳамда уй-жой коммунал хизмати ходимлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйларни қайта таъмирлаш чордоқ ва ер-тўлаларни ёпиш масалаларида фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Юқорида келтириб ўтилганлар инобатга олиниб, майор Нуридинов Азамат Абдулазизович 2018 йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Содиқ хизматлари учун” кўкрак нишони билан мукофотланган.