2 Декабр 2023 йил 24961

Жиноятга жазо муқаррар

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлари доирасида бир қатор жиноий ҳолатлар аниқланган. Жумладан,

Тошкент шаҳрида “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган 1987 йилда туғилган Саидалиев Саидазиз Саидагламович спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват бўлган бир нечта шахсларни ўз атрофига жалб қилиб бир нечта жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи С.Саидалиев ва бошқа бир нечта шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-66, 71-206-49-46 ёки 102 рақамига ёхуд яқин орадаги ИИОга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.  

Унутманг, қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар! 

Барча янгиликлар

Text to speech