18 Декабр 2023 йил 418

Жиноят содир этган ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ИИББга хабар беринг

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди. Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тарзида жалб этилган: 


1. 1988 й.т. Исламов Отабек Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);

2. 1988 й.т. Салимбеков Азамат Авазжонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

3. 1988 й.т. Миноваров Шухрат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);

4. 1992 й.т. Миноваров Шовкат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

5.  1977 й.т. Уразов Марат Пулатович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);

6.  1992 й.т. Исахунов Абдуқодир Тохир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).


Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.


Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади. 

Барча янгиликлар

Text to speech