Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июль кунидаги "Ички ишлар органлари ходимларини мобиль видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 556-сон қарори

❇️ (https://t.me/huquqiyaxborot/3789) Қонунчиликка мувофиқ, (https://t.me/huquqiyaxborot/3789) 2019 йил 1 июлдан йўл-патруль хизмати ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши керак эди.

❇️ (https://t.me/huquqiyaxborot/3789) Қарор билан ЙПХ ходимлари хизмат вазифаларида мобиль видеокамерадан фойдаланишига оид талаб 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.

❇️ (https://t.me/huquqiyaxborot/3789) Шунга кўра, йўл ҳаракати қатнашчилари 2020 йил 1 январгача хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқидан фойдалана олмайди.

❇️ (https://t.me/huquqiyaxborot/3789) Эслатиб ўтамиз, йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш ҳуқуқига эга (ЙПХ ходими томонидан фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган белги мавжуд ҳудудларда хизмат олиб бориш ҳолатлари бундан мустасно).