"Ўзингиз эслаб қолинг ва бошқаларга гапириб беринг!"

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилаётган "Ўзингиз эслаб қолинг ва бошқаларга гапириб беринг!" акциясига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси хизматчилари қўшилишди.

Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторлари, терговчилари ва патруль-пост хизмати ходимлари Миллий гвардия хизматчилари билан биргаликда “Наврўз” бозоридаги фуқароларни автомобиль калитларини, пул ва қимматли буюмларни салонда қолдирмаслик ҳақида огоҳлантирдилар.

Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия хизматчилари Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига фирибгарларнинг асосий услублари ҳақида сўзлаб беришди. Мисол учун, ҳамкорликда тадбиркорлик қилиш учун пул сўраш, ёки маълум муаммоларни ҳал қилиб беришни ваъда қилиб пул олиш ва ҳоказо. 

Акция давомида пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати томонидан тайёрланган эслатмалар тарқатилди.