Ёлғон йўл билан мобиль телефонларни ўзлаштирганликда гумонланувчи шахс қўлга олинди

Олмазор тумани ИИО ФМБга 20 ёшли Азамат З. мурожаат қилди ва 3 ноябрь куни тахминан соат 14.00 да унинг ёнига 20 ёшли Бунёд М. келиб, зарур қўнғироқ учун телефонини сўраганини маълум қилди. Азамат ёрдам бермоқчи бўлиб нархи 300 АҚШ долларилик телефонини Бунёдга берган. Азамат чалғиганидан фойдаланган Бунёд телефон билан воқеа жойидан яширинган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг. Ўзингизга маълум, баъзида яхши таниш бўлган кишилар ҳам сизни алдаб кетмоқчи бўлишади. Агар сиздан телефон сўрашса, телефонингизни бировнинг қўлига берманг, зарур хабарни ўзингиз етказиб қўйишингизни маълум қилинг.