IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
17 Mart 2021 Yil 351

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари автомобиль салонидан катта миқдорда пул ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

10 март куни Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Зоҳиджон Х. мурожаат қилиб, “Нексия3-” автомобили салонидан 20.800 АҚШ доллари ва 14.000.000 сўм пули ўғирланганлигини маълум қилди. Зоҳиджон шошгани боис автомобили эшигини ёпишни унутганлигини тан олди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси 4 қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида гумонланувчи – 32 ёшли Санжар Ш. қўлга олинди. Ҳозирда у қамоққа олинган, тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Ўз автомобилингизни тарк этаётганингизда пул ва қимматбаҳо буюмларингизни ўзингиз билан олиб кетинг! Автомобиль ойнасини ёки эшигини очиқ қолдирманг.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech