ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўтказган фуқаролар қабулида бир қанча масалалар жойида ҳал этилди

Маълумки, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва масъул ходимлари ўзининг асосий фаолияти билан бирга доимий тарзда фуқаролар мурожаати билан ҳам ишлаб келади. Шу жумладан, жойлардаги аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий ҳаракатларни олиб бормоқда.Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказдиҚабул давомида бош бошқарма бошлиғи 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари, муаммоларини тинглаб, аризаларини қабул қилди.Мурожаатларда асосан терговга қадар текширув ва жиноят ишлар доирасидаги, ММИ ва КБТХ га тааллуқли масалалар кўтарилди.Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқишнинг аниқ муддатлари белгиланди. Шу ернинг ўзида бир қатор мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

15 Июн 2024 йил

236

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оталиққа олинган ёшлар "Заковат" интеллектуал ўйинларда беллашди

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт ўйинлари ва спорт турларини оммалаштириш, ўғил-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, истеъдодларини намоён этиш, қобилият ва ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ва унинг соҳавий бўлинмалари раҳбарлари томонидан спорт мусобақалари, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, «ҚВЗ», “Ёш китобхонлар оиласи” мусобақалари ўтказилади.Жумладан, яқинда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ташаббуси билан бош бошқарма томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 12 та жамоа топқирлик ва интеллектуал ривожланиш бўйича беллашди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга ўғил-қизлар белгиланган вақт ичида тўғри жавоб беришга ҳаракат қилди.Ўйин кескин ва қизиқарли курашларга бой бўлди. Беллашув якунига кўра Олмазор туманининг «Эксперто» жамоаси биринчи,  Яшнобод туманининг «Қалқон» жамоаси иккинчи ва Олмазор туманининг “Миллий Мафкура” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.Тадбир якунида иштирокчи ва ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

15 Июн 2024 йил

180

Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!

2024 йилни Юртбошимиз томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб  эълон қилиниши муносабати билан ёшларни  ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида тарбиялаш, бахтли, фаровон келажагимизнинг муносиб қурувчилари бўлишини таъминлаш борасида республикамизда кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу хайрли ишлардан ички ишлар идоралари хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби четда қолаётгани йўқ.Пойтахт Бош бошқармасида ана шу мақсадларни қамраган  “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори  остида  маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Шаҳри азим туманларидан  кўплаб ёшларни жамлаган ушбу тадбирлар ёшларнинг  ҳуқуқий саводхонлиги, савиясини, тадбиркорлик фаолиятини юритиш каби билимларини баҳолашга қаратилган баҳсларга бой бўлди. Баҳслар натижасига кўра:– “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси бўйича ғолибликни Юнусобод тумани “Янгиариқ” МФЙ фаоллари қўлга киритди;– “Ёшларга энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор” номинацияси ғолиби, деб Учтепа туманида жойлашган  “Magic Galaxy” МЧЖ раҳбари Содиқжон Хусенов топилди;– Олмазор тумани жамоаси эса билимдонлар ўйини бўлмиш “Заковат” баҳсида  ҳакамлар томонидан бир овоздан ғолиб деб эълон қилинди.“Ёш ҳуқуқшунос” кўрик-танловида Мирзо Улуғбек тумани ёшлари, 14-18 ёшгача бўлган ўсмирлар иштирокидаги танловда   Муҳаммадюсуф Қосималиевга, 18-30 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган танловда Саида Саттаровага тенг келадигани топилмади.Барча номинацияларда ғолибликни қўлга киритган ёшларга диплом ва совғалар топширилди.

15 Июн 2024 йил

129

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фаолияти сарҳисоб қилинди

Куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Ташпулатов раислигида ИИББ ЙҲХБ томонидан 2024 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларнинг муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бош бошқарма бошлиғи ЙҲХБ замонавий техника ва автомашиналар билан таъминлангани, ходимларнинг малакаси ҳамда хизмат самарадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларига қарамай, пойтахт йўлларида йўл-транспорт ҳодисасини олдини олиш борасидаги ишларда камчиликларга йўл қўйилаётганини таъкидлади.Хусусан, жорий йилнинг 5 ойи давомида Тошкент шаҳрида 393 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда 29 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 364 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. ЙТҲнинг 240 таси пиёдалар иштирокида содир этилган. ЙТҲнинг сабаблари таҳлили қилинганда, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларга риоя қилмаслиги, пиёдаларнинг белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши натижасида содир этилганлиги 99% ҳолатларда қайд этилган.  Пойтахт ИИББ бошлиғи ЙТҲни олдини олиш мақсадида ҳар бир авария ўчоқларини таҳлил қилиш, таҳлил асосида зарурий чора-тадбирларни белгилаш, ҳайдовчилар ва пиёдалар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш бўйича профилактик тарғибот чораларини янада кучайтириш кераклигини таъкидлади.Учрашувда шунингдек, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш  бўлими фаолиятига тўхталиб, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш ҳамда ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида “Юнусобод”, “Чилонзор”, “Узбум-Миробод”, “Файзобод” рўйхатлаш бўлинмаларида 3 босқичли янги электрон тизим жорий этилганлигига алоҳида тўхталди. Бунда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ барча жараёнлар электрон қурилмалар ва Ягона электрон тизим орқали амалга оширилиши назарда тутилганлиги, бироқ айрим ҳолларда ходимлар томонидан бу тизимдан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди.  Йиғилиш сўнгида генерал-майор А.Ташпулатов соҳавий хизматнинг барча мутасаддилари ўзларига бириктирилган йўналиш бўйича ишни жадаллаштириши, ҳар бир раҳбар ва ходимлар томонидан касб маданияти ва хизмат интизомига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, ноқонуний хатти-ҳаракатларга мутлақо йўл қўймасликлари, фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида бир қатор кўрсатмалар бериб ўтди.

14 Июн 2024 йил

376

Интерактив хизматлар

Text to speech