29 Aprel 2021 Yil 2450

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида интернет тармоғида тарқалаётган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

2021 йил 29 апрель куни тахминан соат 00:10 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида 24 ёшли Р.Жасур «Lacetti» русумли (давлат рақами 01 А 329 НВ) автомобилни бошқараётиб, дастлабки маълумотга кўра, катта тезликда ҳаракатланиб бошқарувни йўқотган ва йўл ёқасидаги дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди. Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech