10 Май 2022 йил 4630

Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ИИББ ходимига нисбатан содир бўлган ЙТҲ ҳақидаги видеолавҳалар тарқалмоқда. Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ушбу ҳодиса 2021 йилнинг 23 сентябрь куни соат 07:30 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида содир бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори кичик сержант Анвар Отабоев хизмат вазифасини ўташ жараёнида, 1973 йилда туғилган Ш.У. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани хуштак ва жезл орқали тўхтатган вақтида, унинг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 1989 йилда туғилган К.У. “Tracker” русумли автомашинани бошқарувини йўқотиб, “Cobalt” билан тўқнашган ва хизмат олиб бораётган ЙҲХБ инспекторини уриб юбориб, ағдарилиб дарахтга урилган.
ЙТҲ натижасида ЙҲХБ инспектори ҳамда “Tracker” автомашинасининг йўловчиси Д.У. тан жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов якуни бўйича тўпланган хужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун судга юборилган. Ҳозирда ЙҲХБ ходимининг аҳволи яхши.

Барча янгиликлар

Text to speech