ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ёшларнинг бахтли келажаги ўз қўлларида

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар эълон қилинган “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлик кенг қамровли тезкор профилактик тадбири пойтахтнинг Учтепа туманида ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча туман ҳудудидаги Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари универитетининг мажлислар залида талаба ва профессор-ўқитувчилар билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда иштирок этган ва маъруза қилган туман ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Дилмурод Мирсодиқов йиғилганларга гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар, унинг ортидан келиб чиқаётган мудҳиш оқибатлар, сўнгги пайтда гиёҳванд, психотроп, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи турли дори воситаларининг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани, ижтимоий тармоқлар орқали унинг истеъмоли, тарқатилишига ундаётган каналларнинг кўпайиб бораётганига тўхталди. Улардан сақланиш чоралари, гиёҳванд ва психотроп моддаларини тарқатиш, сақлаш ва истеъмол қилиш жиноят ҳисобланиб, Жиноят кодексида қаттиқ жазо белгиланганини таъкидлади. Шунингдек, тадбир давомида туманда содир этилган жиноят муҳокамаси ҳам ўтказилди. Таъкидланишича, жорий йилнинг 20 апрелида туман ички ишлар ходимлари томонидан ўзини шубҳали тутган шахслар тўхтатилиб текширилганда, 2003 йилда туғилган, олийгоҳларнинг бирида 2-курс талабаси бўлган С.Д.нинг чўнтагидан 7 дона изолентага ўралган жигарранг ўткир ҳидли, мумсимон модда, 2004 йилда туғилган Ҳ.М.нинг чўнтагидан 3 дона изолентага ўралган, ҳар бирининг ичида 3 донадан оқ-қизғиш капсуладаги модда аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Д.Мирсодиқов йиғилганларнинг эътиборини воқеанинг ижтимоий-маънавий томонига ҳам қаратди. Чунончи, йигитлар оиланинг ёлғиз фарзанди эканлиги, отасиз вояга етганлиги, ҳар иккисининг 50 ёшдан ошган оналари – бириники бемор – борлиги ҳақида гапираркан, фарзандларига ишонган, кексалигида уларнинг ёрдамига суянган, ўзи емай едирган, киймай кийдирган, катта орзу ва не-не ниятларда вояга етказган фарзандларининг бу жиноий қилмишидан аҳволи қандай кечиши ҳақида гапириб, ёшларнинг тўғри йўлдан оғмаслиги, нафақат ота-оналарига балки туғилиб ўсган Ватанига ҳам муносиб фарзандлар бўлишга чақирди.Йиғилиш сўнггида талаба ва ўқитувчи-профессорлар томонидан берилган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар берилгач, профилактик огоҳлантирув буклет ва флаерлар тарқатилди. Бу каби профилактик-тушунтириш ишлари туманда жойлашган барча ўқув юртлари ҳамда маҳаллаларида давом эттирилмоқда.

23 Апрел 2025 йил

22

“Ойлик” кундалигидан лавҳалар

Маълумки, жорий йилнинг 15 апрелидан Республикамиз бўйича “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда. Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлимлари шахсий таркиби ва куч-воситалари ушбу тадбирнинг самарали ўтказилишига қаратилган. Тадбир жараёнида аниқланаётган, фош этилаётган жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотлар сайтимизда ўқувчилар диққатига ҳавола қилинмоқда. Куни кеча Бектемир туманида ўтказилган тадбир давомида тумандаги Ийк-ота маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалардан бирида ўзини шубҳали тутган фуқаро Д.Ҳ. ходимлар томонидан тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида бўлган 2 граммга яқин гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Олиб борилган дастлабки суриштирувларда у ижтимоий тармоқлар орқали “иш берувчисидан” юборилган локация бўйича Тошкент вилоятидаги туманларнинг биридаги дала ер майдонига бир килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини яширганлигини билдирди. Масъулларнинг таъкидлашича, агар мазкур гиёҳвандларнинг тарқалиши олди олинмаганида, 100 мингга яқин шахсларнинг ҳаёти заҳар-заққумга айланиши, унинг ортидан қанчалаб жиноятларнинг содир этилиши мумкин эди. Жиноий ҳаракатнинг ўз вақтида олдини олишда ҳушёрлик ва сергаклик кўрсатган Бектемир тумани Жиноят қидирув тезкор вакиллари, 2 ва 3-сонли ИИБ тезкор вакиллари, Патруль-пост хизмати отряд гуруҳ командирлари ҳамда инспектори Бош бошқарма раҳбари томонидан пул мукофотлари билан тақдирланишди. Шунингдек, пойтахтдаги банклардан бирининг хизматчиси Н.Д. томонидан ташвиш тугмасининг босилиши ҳамоноқ, зудлик билан манзилга етиб борган Юнусобод тумани “Қўриқлаш” бўлими ходимлари: кичик сержант Сайдулла Мирзабеков, кичик сержант Эрлан Мусаев, сафдор ходим Дилмурод Абдуллаевлар босқинчини “иссиғида” қўлга олишга муваффақ бўлдилар. Уларнинг тезликда воқеа жойига етиб бориши, босқинчини чаққонлик ва эпчиллик билан қўлга олишда кўрсатган жонбозликлари раҳбариятнинг эътиборидан четда қолмади. Бош бошқарма бошлиғи полковник Равшан Султанходжаевнинг буйруғи билан ходимлар пул мукофотлари ва фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди. Шунингдек, жиноят ҳақида ўз вақтида тезкорлик билан хабар берган банк ходималарига бош бошқарма бошлиғи номидан миннатдорчилик эълон қилинди.Бу каби жиноятчиликка қарши кескин кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тадбирлари барча тизимларда давом эттирилмоқда.

23 Апрел 2025 йил

135

Ўқув даргоҳларида профилактик тадбирлар

Пойтахтимизда жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда аҳоли кенг қатламларининг иштирокини таъминлаш, фаоллигини ошириш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 15 апрелидан юртимиз бўйлаб “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ойлигининг ўтказилиши ана шу ишларнинг узвий давомидир. Ойлик доирасидаги навбатдаги тадбир пойтахтнинг Юнусобод тумани 239-умумтаълим мактабида “Биз ёшлар - гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида бўлиб ўтди. Учрашувда қатнашган масъуллар гиёҳвандлик ва психотроп моддалар, кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг инсон саломатлигига зарарли таъсири, унинг мудҳиш оқибатлари ҳақида маълумотлар бериб, уларнинг исботи тариқасида тайёрланган видеолавҳаларни намойиш этишди. Шунингдек, бу каби заҳри қотилни тайёрлаш, олиш, сақлаш, истеъмол қилиш, тарқатиш ҳолатларига Республикамиз қонунчилигида қаттиқ жазо белгилангани таъкидлаб ўтилди. Худди шундай тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Академия маъмурияти масъуллари билан ҳамкорликда талабалар билан Иқтисодиёт университети Молия факультетининг талабалари билан ҳам ўтказилди. Суҳбат давомида ёшларнинг ҳуқуқий билимлариини ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш ва жамиятда соғлом фикрли ва комил инсонлар бўлиб шаклланиши бўйича муҳим тавсиялар берилди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида гиёҳвандликка қарши курашга қаратилган профилактик-тушунтириш тадбирлари “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида ўтказилди. Унда университетлар маъмурияти, масъуллар иштирок этишди. Ўтказилган профилактик тадбирларда гиёҳвандликнинг ҳалокатли оқибатлари, унга қарши кураш баробарида, ҳозирги пайтда кенг тарқалиб бораётган ижтимоий тармоқлардаги қадриятларимизга ёт, бузғунчи ғоялардан сақланиш, ғараз ниятли кимсаларнинг тўрига илинмаслик, кибертаҳдидлар, кибержиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик бўйича ҳам тушунтириш ва огоҳлантиришлар, тавсиялар берилди. Ўқув юртларида ўтказилган жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган тадбирларда талабаларнинг бу жиноятларга қарши фикрлари ва мулоҳазаларига ҳам кенг ўрин берилди. Шунингдек, улар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди. Гиёҳвандлик ва жиноятларнинг барча турларига қарши кураш борасида ташкил этилаётган учрашув, суҳбат ва профилактик-тушунтириш ишлари пойтахтнинг барча олий ҳамда ўрта билим даргоҳлари, маҳалла ва ташкилотларда ҳам изчил олиб борилмоқда.

23 Апрел 2025 йил

34

Волейбол баҳсларига қуръа ташланди

Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилиш, спорт мусобақаларини тизимли ташкиллаштириш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “School 21” мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги волейбол бўйича “Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақасининг очилиш ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Беш босқичда бўлиб ўтадиган мазкур спорт беллашувларига 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўсмир ўғил-қизлар ва ёшлар иштирок этишади. Ушбу тадбирда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ бошлиғи С.Мирзараимов, туман ҳокими Б. Ғаибназаров, прокурори О.Маннанов, туман ДХХ раҳбари ва бошқа масъуллар ҳамда маҳалла футбол жамоалари вакиллари қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар спортнинг нафақат инсон ҳаётидаги балки дунё халқларининг тинчлик ва бирдамликка чорловчи ўрни ва аҳамиятини таъкидлаб, ёшларни мунтазам равишда спорт билан шуғулланишга, жаҳон ареналарида юртимиз байроғи ва мадҳиясини баралла янгратиб мамлакатимиз шон-шарафини таратишга ҳисса қўшишларига умид билдиришди. Шунингдек, ўтказилаётган саралаш баҳсларида жамоларнинг якдилликда ҳаракатланиб, ғолибликни қўлга киритиш, финалга чиқиш ва шоҳсупанинг биринчи поғоналарини эгаллашда муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

22 Апрел 2025 йил

160

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading