27 Iyul 2021 Yil 3038

Яшнобод туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

2021 йил 27 июль куни соат 13.00 да Яшнобод туманидаги Боткина кўчасида учта транспорт воситалари: Тошкент вилоятилик 1990 йилда туғилган И.М. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” (давлат рақами 01 562 РСА) русумли автобус; Сурхандарё вилоятилик 1987 йилда туғилган Р.З. бошқарувидаги “Lacetti” (давлат рақами 75 Q 534 MA) русумли енгил автомобиль; ва 1991 йилда туғилган Ш.И. бошқарувидаги “Nexia” (давлат рақами 01 G 747 OA) автомобиллари тўқнашуви рўй берди. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech