ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

❗️ Маҳаллалар масъул раҳбарларга номма-ном бириктирилади

“Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–1-сон, 05.01.2026 й.) қабул қилинди. 🔰 Қарорга кўра, маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида 2026 йилда ҳудудлар масъул раҳбарлар ва муассасаларга қуйидаги тартибда номма-ном бириктирилади: 🔹 криминоген вазияти оғир маҳаллалар – туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ҳамда ички ишлар органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига; 🔹 5 йилдан буён “қизил” тоифада бўлаётган маҳаллалар – Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, вилоят даражасидаги ички ишлар органлари раҳбарларининг ва ҳокимларнинг ўринбосарларига; 🔹 3 йилдан буён “қизил” тоифада қолаётган маҳаллалар – ҳуқуқ-тартибот идораларининг таълим ва илмий ташкилотларига; 🔹 криминоген вазияти энг оғир туман ва шаҳарлар – вилоятлар даражасидаги прокурорларнинг ва ички ишлар органлари раҳбарларининг биринчи ўринбосарларига; 🔹 аёллар жиноятчилиги, спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахслар жиноятчилиги ҳамда низоли оилалар салмоғи энг юқори бўлган маҳаллалар – тегишинча вилоятлар даражасидаги оила ва хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳамда адлия бошқармалари бошлиқларига. © Huquqiy axborot

7 Январ 2026 йил

55

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс аёл кишига уятсиз ҳаракатлар содир этганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 18.50 ларда номаълум шахс Учтепа тумани Лутфий кўчасида бўла туриб 1996 йилда туғилган Л.Қ. га нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракат содир этган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида номаълум шахснинг шахсни аниқланган: у 1993 йилда туғилган В.Андрей бўлиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Ҳозирда Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахснинг ножўя хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз: 71-231-95-20 рақамига ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

7 Январ 2026 йил

46

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаролар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 19:00 ларда 1986 йилда туғилган А.А. ўзининг бошқарувчидаги Nexia-3 русумли автомашинада Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро йўл талашган. Натижада BYD русумли автомашина ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган С.А. йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, А.А. билан жамоат жойида – йўлнинг қатнов қисмида ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузишган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

7 Январ 2026 йил

71

Сергелида аёллар учун имконият: 6 нафар маҳкумага муддатидан олдин озодлик сўралди

Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Б.Анваров ҳамда туман ҳокими ўринбосари Н.Жўраева бошчилигида пробация ҳисобида турган 45 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, аёлларнинг яшаш шароити ва муаммоларини тинглашди. Тадбир давомида ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 6 нафар аёлнинг мурожаати алоҳида эътиборга олинди. Уларнинг намунали хулқ-атвори инобатга олинган ҳолда, туман ИИО ФМБ бошлиғи номидан жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судига муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақида тақдимномалар киритилди. Бундай тадбирлар хато қилган аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва тезроқ оиласи бағрига қайтиши учун катта имкониятдир. © Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

6 Январ 2026 йил

88

Интерактив хизматлар

Text to speech