5 Январ 2026 йил 192

Яккасарой тумани ИИО ФМБ шахсий таркиби билан янги йилнинг илк Маънавият ва маърифат тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда Ички ишлар вазирининг Янги йил табриги шахсий таркиб ва уларнинг оила аъзоларига ўқиб эшиттирилди. Шунингдек тадбир давомида таклиф этилган мутахассис томонидан “Ёшларни замонавий касб-ҳунарга ўргатиш – давр талаби” мавзуси кенг ёритиб берилди.

Кейинчалик, 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар шахсий таркиб ўртасида кенг муҳокама қилиниб, 2026 йилда қилинадиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, 2025 йил давомида ижобий натижаларга эришган, ўзининг хизмат интизоми билан бошқа ходимларга намуна бўлган бир қатор ходимлар ва уларнинг оила аъзолари бошқарма бошлиғининг "Фахрий ёрлиғи" ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Барча янгиликлар

Text to speech