Гиёҳвандлик ўсимликларини етиштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Учтепа туманида 27 май куни соат 10.00 да олиб борилган “Қорадори-2020” профилактик тадбири давомида 58 ёшли Тохир Т.нинг уйида Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари 5 туп “ҳинд конопляси”ни топдилар. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270 моддаси (“Тақиқланган экинларни етиштириш”) бўйича жиноий иш қўзғатилади.