“Шарқ” ЙПХ постида тақиқланган моддаларни сақлаш билан боғлиқ факт аниқланди

2021 йил 12 июль куни тахминан соат 18:50 да Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари пойтахтга кирмоқчи бўлган “Lacetti” (давлат рақами 10 Y 423 UA) автомобилини тўхтатишди. Текширув натижасида транспорт воситаси йўловчиси - 1985 йилда туғилган Тошкент вилоятилик Ўктамбой Х.нинг чўнтагидан 5 та қоғозга ўралган қуритилган ўсимликсимон модда топилиб, холислар гувоҳлигида олиб қўйилди.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилди.