Тошкент шаҳар ИИББ барчани Қурбон Ҳайит байрами билан табриклайди!

Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти номидан сизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саҳоват айёми – Қурбон Ҳайити билан самимий муборакбод этаман!

Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин! 

Ушбу қутлуғ кунларда барчангизга яна бир бор сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилайман.   

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор А. Ташпулатов