Кўнгиллилар ва ходимлар Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказида яшовчилардан хабар олишди

Яқинда Тошкент шаҳар ИИББ Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази ҳузурида ташкил этилган “Меҳр саховат” бошпанасига “Подари добро” гуруҳи кўнгиллилари ва Тошкент ш. Яшнобод тумани ИИО ФМБ ходимлари ташриф буюришди. Кўнгиллилар ва ходимлар турли сабабларга кўра уй-жойсиз қолган инсонларга кийим-кечак, шахсий гигиена воситалари ва тиббий ҳимоя воситалари - ниқоблар, қўлқоплар, антисептиклар совға қилишди. Марказда яшовчи шахсларнинг уларга кўрсатилган эътибордан кўнгиллари кўтарилди.