Ҳайдовчилар учун орқага ҳаракатланиш вақтида юзага келиши мумкин бўлган хавф тўғрисида эслатма

Ҳурматли ҳайдовчилар, орқага ҳаракатланиш вақтида эътиборли бўлинг! Ойнага қараш ёки бошни орқага буришнинг ўзи етарли бўлмаслиги мумкин – ёш бола ёки ёши катталар “кўр” ҳудудда бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Жумладан, ўтган ҳафта ҳудди шу сабаб билан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Янги Сергели кўчасида  (мўлжал: Москва дўкони) “Spark” русумли автомобилни бошқариб кетаётган 1988 йилда туғилган Н. С. орқага ҳаракатланиш вақтида пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 1989 йилда туғилган пиёда О. Л. тан шикастлари билан тиббий муассасага ётқизилган.