ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаролар йўлнинг қатнов қисмида ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 6 январь куни тахминан соат 19:00 ларда 1986 йилда туғилган А.А. ўзининг бошқарувчидаги Nexia-3 русумли автомашинада Шайхонтоҳур тумани Ислом Каримов кўчасида ҳаракатланаётган вақтида BYD русумли автомашина ҳайдовчиси билан ўзаро йўл талашган. Натижада BYD русумли автомашина ҳайдовчиси 1982 йилда туғилган С.А. йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, А.А. билан жамоат жойида – йўлнинг қатнов қисмида ўзаро урушиб, жамоат тартибини бузишган. Жанжал натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

7 Январ 2026 йил

38

Сергелида аёллар учун имконият: 6 нафар маҳкумага муддатидан олдин озодлик сўралди

Сергели тумани ИИО ФМБ бошлиғи, подполковник Б.Анваров ҳамда туман ҳокими ўринбосари Н.Жўраева бошчилигида пробация ҳисобида турган 45 нафар хотин-қизлар билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда маҳалла фаоллари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, аёлларнинг яшаш шароити ва муаммоларини тинглашди. Тадбир давомида ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 6 нафар аёлнинг мурожаати алоҳида эътиборга олинди. Уларнинг намунали хулқ-атвори инобатга олинган ҳолда, туман ИИО ФМБ бошлиғи номидан жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судига муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақида тақдимномалар киритилди. Бундай тадбирлар хато қилган аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши ва тезроқ оиласи бағрига қайтиши учун катта имкониятдир. © Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

6 Январ 2026 йил

79

2026-йил – янги марралар, янги масъулиятлар йили!

Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиниши Учтепа тумани учун ҳам катта вазифалар ва кенг имкониятлар эшигини очди. Учтепа тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Азимов, туман прокурори Саидкарим Мухтаров, туман ИИБ ФМБ бошлиғи Акмал Баҳрамов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда маҳалла еттилиги (маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва банк вакиллари) раҳбарлари иштирокида муҳим йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий мақсад:➖ ишсизлик, жиноятчилик ва камбағалликдан холи ҳудудлар яратиш;➖ ҳар бир маҳалланинг ташқи қиёфасини обод ва замонавий қилиш;➖ инфратузилма ва ижтимоий шароитларни янада яхшилашдан иборат экани таъкидланди. Маҳалла – жамият таянчи.Обод маҳалла – кучли жамият, фаровон ҳаёт демакдир. Тумандаги ҳар бир ҳудудни шундай масканга айлантириш – бугунги энг муҳим вазифамиздир!Учтепа тумани 2026-йилда янада обод, хавфсиз ва фаровон бўлишига ишонамиз! Биргаликда ҳаракат қилсак – натижа албатта бўлади! © Учтепа туман ҳокимлиги

6 Январ 2026 йил

110

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс пичоқ кўтарган ҳолда кўп қаватли уй йўлагида пичоқ кўтариб ҳаракатланганлиги акс этган видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Жорий йилнинг 5 январь куни тунги соат 01.35 ларда 1984 йилда туғилган О.С. маст ҳолатда бўла туриб, Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида қўшниси Д.Ю.нинг эшигини тақиллатиб, уни безовта қилган. У жамоат жойида бўла туриб, совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёни қонунга хилоф равишда олиб юриб, жамоат тартибини бузган. Ушбу ҳолат юзасидан туман ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкорлик билан чора кўрилган ва ҳуқуқбузар маъмурий тартибда ушланган. Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (“Майда безорилик”), 185 прим.2 (“Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”), 194 (“Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судига юборилган. Суд томонидан ушбу шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

6 Январ 2026 йил

47

Интерактив хизматлар

Text to speech