Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари!

ФВВ хабарига кўра, Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларида кучли қор ёғиб об-ҳаво ҳарорати кескин пасайди. Яқин сутка ичида пойтахтда ҳам об-ҳаво ҳароратининг пасайиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда.  Мулкингизга зиён етишини олдини олиш учун дарахтлар тагида ва реклама устунлари яқинида қолдирган автомобилларингизни хавфсизроқ жойга қўйишингизни сўраймиз. Деразаларни маҳкам ёпинг. Ташқи токчадан гултуваклар ва бошқа буюмларни олишингизни тавсия этамиз. Электр билан боғлиқ узилишлар юзага келган тақдирда, маиший электр ускуналарингизни электр тармоғидан узиб қўйинг.