ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳрида “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасидаги тезкор тадбирлар ўз самарасини бермоқда

Ўзгаларнинг мол-мулкини яширин равишда талон-тарож қилишга уринган шахслар ҳар даврда мавжуд бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ходимлари ўғриликда гумонланувчи шахсларни қўлга олдилар. Хусусан, жорий йилнинг 15 январь куни ички ишлар органларига 69 ёшли Гулсара Ж. “Vivo” русумли ҳамда 39 ёшли Диана Ч. “Redmi” русумли телефони ўғирланганлиги юзасидан ариза билан мурожаат қилганлар. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган С.О. ва 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган Р.Х. аниқланиб, қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. Ҳурматли фуқаролар! Пул ва бошқа қимматбаҳо буюмларингизни кўзга ташланадиган жойларда сақламанг. Одамлар гавжум бўлган жамоат жойларда сумка ва кийимингизнинг чўнтакларига эътиборли бўлинг.

20 Январ 2025 йил

23

“Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида Миробод туманида тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Тошкент давлат транспорт университети талабалари билан "Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш, психотроп дори воситаларини истеъмол қилиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Миробод тумани ИИО ФМБ ҳамда туман прокуратураси раҳбарияти, масъул ходимлар, таълим муассасасининг ўқитувчи ва талабалари иштирок этди. Тадбир давомида масъул ходимлар томонидан иштирокчиларга таркибида гиёҳванд модда бўлган воситаларнинг зарари, кейинги пайтда ёшлар ўртасида учраётган гиёҳвандлик шакллари тўғрисида атрофлича тушунтириш берилди. Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига талабалар ўртасида ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида ўтказилиб келинмоқда.

18 Январ 2025 йил

113

Ойлик доирасида Шайхонтоҳур туманида олиб борилган тарғибот тадбирлари тўғрисида

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари ташаббуси билан “Хавфсиз ва соғлом пойтахт” ойлиги доирасида Шайхонтоҳур туман касб-ҳунар мактаби, Ренессанс таълим университети ҳамда 186-сонли мактабда “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзусида учрашувлар ўтказилди. Тадбирда талаба ёшлар, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчи-мураббийлар иштирок этди. Учрашувда туман ИИО ФМБ масъул ходимлари сўзга чиқиб, ёшлар орасида гиёҳвандлик, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари ортаётганлиги сабабли улар томонидан жиноятлар содир этилаётганини, шунингдек, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, айрим ёшларнинг ушбу иллат таъсирида ўз келажагини барбод қилаётганлигини қайд этишди. Тадбир якунида гиёҳвандликка қарши курашишни умуммиллий ҳаракатга айлантириш, бу борада ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада ошириш, ушбу жиноятга қўл урган шахсларга эса, жазо муқаррарлигини қатъий таъминлаш лозимлиги қайд этилди. Иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Бу каби тадбирлар пойтахтнинг барча туманларида ўтказилиб келинмоқда.

18 Январ 2025 йил

137

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading