9 Sentyabr 2020 Yil 1381

Стюардесса сифатида ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари олган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. мурожаат қилди. У ўз аризасида унга 2017 йилнинг июнь ойида танишлари орқали авиакомпанияга стюардесса ишига жойлаштиришни ваъда қилган Андижон вилоятилик 26 ёшли Фарход А.га нисбатан чора кўришни сўради. Ўз хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари олган Фарход ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech