Тиббиёт маҳсулотлари олиб келишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2019 йилнинг июль ойидан ноябрь ойига қадар самарқандлик 37 ёшли Ғолиб А. 50 ёшли Олимжон А.га Ҳиндистондан қўлқоплар ва жарроҳлик иплари олиб келишни ваъда қилган. Бунинг учун Ғолиб Олимжондан 111.650 АҚШ доллари олган. Аммо ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.