ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Пойтахт ИИББда Наврўз айёми нишонланди

Муаззам заминимизда баҳор. Янги кун – Наврўзнинг кириб келиши билан қуёш нурлари борлиқни янгиланиш, покланиш, нафосат ва гўзалликка чорламоқда. Ҳар ёнда баҳорий кайфият, байрам тантаналари. Пойтахтимиз Ички ишлар бош бошқармасида ҳам анъанага кўра Наврўз тантаналари кенг нишонланмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ ППХ бригадаси ҳудудида, миллий анъаналаримиз, қадриятларимизни ўзларида акс эттирган миллий либос ва безакларга бурканган тизим барча соҳаларида сидқидилдан хизмат олиб бораётган аёл-ходималаримиз тарихи қадим, барчанинг севимли таоми – тансиқ таоми бўлган – сумалак тайёрлашди. Енгил эсаётган шабада баҳор дарагини - сумалакнинг ифорини азим шаҳримиз узра таратиб, узоқ-узоқларга олиб кетмоқда. Ким бу ифорни туйдики, барчанинг кўнглида енгиллик ва хушкайфият, руҳий кўтаринкилик. Жонкуяр ходималаримиз миллий баҳорий таомлар: кўк сомса, кўк чучвара, меҳр билан пиширилган турли ширинлик ва ноз-неъматлар билан дастурхонни безатган. Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги “Ниҳол” гуруҳининг созанда ва хонандалари ўз куй-қўшиқлари билан байрамга ўзгача тароват ва файз бағишлади. Кўпчиликнинг меҳнати, хушкайфият, қувонч ва меҳр билан тайёрланган сумалакнинг мазаси эса барчанинг оғзида қолиши шубҳасиз. Насиба экан, ишчи ташрифи билан Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрган Россия Федерацияси ИИВнинг бир гуруҳ делегацияси ҳам тантана меҳмонлари бўлишиб, байрам завқу шавқидан баҳраманд бўлишди. Руҳий қувват ва маънавий озуқа улашувчи Наврўз тантаналари пойтахтимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳар бир маҳалласида давом этмоқда.

25 Март 2025 йил

87

Фойдани кўзлаганди, аммо ...

Фирибгарларнинг ҳийла-найранглари ҳақида интернет тармоқларида кўплаб огоҳлантиришлар берилишига қарамай айрим соддадил, ишонувчан фуқаролар барибир уларнинг тузоғига тушиб қолишмоқда. Билолхон уч фарзанднинг отаси. Маълумоти ўрта-махсус, муқаддам ўғирлик, фирибгарлик жиноятлари учун судланиб, турли муддатларга ахлоқ тузатиш, озодликни чеклаш, озодликдан маҳрум қилиш жазоларига тортилган. Афсуски, жазоларнинг ҳеч бири уни тўғри йўл танлаш, оиласи келажагини ўйлаш, фарзандлар тарбияси билан шуғулланишни эзгу мақсад қилишга ундамаган чоғи. Йўқса, у яна жиноятга қўл урмаган бўлардида. У 2023 йилнинг 26 июль куни соат 14.30 ларда Чилонзор тумани 16-мавзесида жойлашган банк олдидаги банкоматдан пул алмаштириш ниятида бўлган. У Асилбекнинг ёнига келиб, арзонроққа алмаштириш таклифини беради. Бир сўм бўлсада фойда кўриш ниятида Асилбек унга 700 АҚШ долларини сўмга алмаштирмоқчи эканлигини айтади. Билолхон аввал 500 АҚШ доллари учун келишилган пулни бериб, сўнг 200 АҚШ доллари учун ҳисоб-китоб қилаётган Асилбекка олдин берилган пулларни ушлаб туриш баҳонасида олиб, унинг кўзини шамғалат қилиб 8.169.000 пулдан 3.000.000 сўмини «уриб» қолади.– Асилбек ҳожатини чиқарган Билолхонга катта раҳмат айтганча, йўлида давом этади, – дейди Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Шоҳруҳ Ҳазратов. – Йўл-йўлакай пулнинг чўғи камлиги унда шубҳа уйғотади. Санаб кўрса-ки уч миллион сўм кам. Дарҳол ортига қайтади, аммо ҳожатбарорнинг соясини ҳам топа олмайди. Фурсатни бой бермай ички ишлар органларига мурожаат қилади. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди очиқ суд мажлисида 1994 йилда туғилган, маълумоти ўрта-махсус, уч фарзанднинг отаси, муқаддам бир неча маротаба судланган Билолхоннинг жиноий қилмишларига қонунан баҳо бериб, уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди («Фирибгарлик») билан айбли деб топди. Унинг оилавий аҳволи, қилмишидан пушаймонлиги, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилди.

25 Март 2025 йил

76

Сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ечим топмоқда

Мутасадди раҳбарлар томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, айниқса, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаб, жойида бартараф этиш юзасидан амалий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев томонидан Бош бошқарма биносида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Учрашув давомида фуқароларнинг терговга қадар текширув, ижтимоий ҳимоя, ички ишлар органларига ишга кириш, моддий ёрдам каби масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Ўтказилган қабулда 62 нафар фуқаролар юзага келаётган муаммолар билан мурожаат қилишди. Жумладан, 3 нафар фуқаро томонидан кўтарилган муаммо жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 43 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижроси таъминланиши бўйича ходимларга тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга, 16 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманида яшовчи фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси масаласи юзасидан мурожаат қилди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан мурожаат ижобий ҳал этилди. Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.

24 Март 2025 йил

137

Интерактив хизматлар

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

Туристлар учун

1173

Электрон манзил

info@iibb.uz

Text to speech

Sahifadagi xatolar bo`yicha manzil:

Matn xato bilan:

Sizning izoxingiz yoki to`g`ri versiya:

loading