IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
18 Yanvar 2021 Yil 550

Миробод туманида хорижий валютани ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланганликда гумонланувчи шахслар қўлга олинди

11 январь куни Ички ишлар органларига келиб тушган хабарга кўра, ўзини Даврон деб таништирган киши бир АҚШ долларини 10.600 сўм курс билан алмаштиришни таклиф қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимларининг ҳамкорликдаги тадбирлари натижасида ноқонуний операция давомида 4.200 АҚШ доллари олаётганида (10.600 сўм курс бўйича) 24 ёшли муқаддам судланган Даврон С., 20 ёшли Умаржон К. ва 25 ёшли Хожиакбар М.лар қўлга олиндилар. Текширув давомида Хожиакбар М.дан 12.100.000 сўм ва 3.720 АҚШ доллари топилиб, вақтинча олиб қўйилди. Унинг «Спарк» автомобилида яна 62.710.000 сўм топилди.
Мазкур факт ҳужжатлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармасига йўналтирилди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 моддаси 2 қисми («Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг ва хорижий валютани ноқонуний тарзда алмаштирманг. Валюта конвертацияси учун доим банклар бўлинмаларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech