27 May 2021 Yil 1577

Мирзо-Улуғбек туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

Мирзо-Улуғбек туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасининг интернетда тарқаган видеоси бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
2021 йил 25 май куни соат 11.53 да Мирзо-Улуғбек кўчасида 20 ёшли Жавоҳир Р. “Spark” русумли (давлат рақами 01 Е 184 НВ) автомобилни бошқариш давомида чап йўлакдан сўнгги ўнг йўлакка ўтиш ҳаракатида тўғрига ҳаракатланаётган транспортларнинг устуворлигини менсимасдан ва ёруғлик мосламаларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги сабабли 22 ёшли Иродахон М. Бошқарувидаги “Lacetti” (давлат рақами 01 М 333 РА) русумли автомобилга тўқнашган. Тўқнашув оқибатида “Lacetti” ҳаракатни давом эттириб автобус бекатидаги дўконга урилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 134 моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди. Ҳужжатлар судга йўналтирилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech