Катта миқдордаги фирибгарлик фош этилди

Чилонзор тумани ИИО ФМБдан тушган хабарга кўра, 2019 йилнинг куз ойларида, 47 ёшли Зухро М. "Чинни" бозор худудидан дўкон сотиб олиб беришни ваъда қилиб, фуқаро 37 ёшли Одинахон М. дан 17.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.
Туман ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ("Фирибгарлик") билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.