Видеорегистраторингиз йўл-транспорт ҳодисасини қайд этдими? Видеони бизга “Терговга ёрдам” белгиси билан йўлланг

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Йўл-транспорт ҳодисасининг видеога қайд этилгани терговга сезиларли ёрдам бериши мумкин, аммо видеокузатув камералардан ҳар доим ҳам фойда бўлмайди – баъзида ракурс панд берса, бошқа ҳолларда камеранинг ўзи бўлмайди.

Бугунги кунда кўплаб автомобилларда видеорегистраторлар бор, улар турли ҳодисаларнинг «гувоҳлари» бўлиб туришади. ИИБга файлни олиб бориш ёки ЙҲХБ ЙПХ отрядини кутиб туриш учун ҳамма ҳайдовчида ҳам вақт бўлмаслиги мумкин. Биз видеофактни қулайроқ йўл билан жўнатиш имкониятини таклиф қиламиз. Файлни бизга онлайн тарзда «Терговга ёрдам» мажбурий белгиси билан йўллашнинг уч хил усули мавжуд: 

1. Facebook-саҳифамизга шахсий хабар қолдириш www.facebook.com/iibb.uz/

2. Facebook-гуруҳимизга йўллаш www.facebook.com/groups/iibb.toshkent/

3. t.me/iibb_bot ИИББ телеграмм-ботига (20 МБ дан ортиқ вазндаги файлларни чеклови мавжуд).

ЙТҲнинг санаси, вақти ва жойини кўрсатиб ўтинг (айниқса регистраторнинг кадрида нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса). Фаол фуқаролик позициянгиз сабабли сиз ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганишда катта ёрдам берган бўласиз.