IIBB yangiliklari:
Haydovchilar avtomobil kalitini o't oldirgichda qoldirmang!
10 May 2021 Yil 2467

Янгиҳаёт туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

2021 йил 10 май куни тахминан соат 11.30 да Янгиҳаёт туманидаги Меҳригиё кўчасида муқаддам 2021 йил 3 февраль куни Учтепа тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131 моддаси 1 қисмига мувофиқ транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган 1995 йилда туғилган Аҳмаджон А. “Spark” (давлат рақами 01 Z 841 CВ) автомобилини бошқариб йўл тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда – 1988 йилда туғилган Бекзод Р.ни уриб юборган.   

ЙТҲ оқибатида пиёда олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech