17 Май 2025 йил 805

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Юртим тарихини ўрганаман” мавзусига бағишланди. Тадбирда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети вакили Мақсуджон Мансуров маъруза қилди. У ўз нутқида, мамлакатимиздаги асрлар юкини кўтариб келаётган мавжуд тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар барчамизнинг ғуруримиз, улар бизга аждодлардан қолган буюк мерослигини, уларни асраб-авайлаб, келажак авлодларга бус-бутун етказиш барчамиз учун муҳим вазифа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Навбатдаги маъруза Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрель кунидаги “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-153 ва “Ички ишлар органлари тизимини рақамли трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-155-сон Қарорларининг мазмун-моҳиятига бағишланган бўлиб, уни Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими катта юрисконсульти Камола Балтаходжаева ёритиб берди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларга “Таҳлилнома” ахборот дастури намойиш этилди.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар ИИББ таркибий тузилма ва ҳудудий бўлинмалари терма жамоалари ўртасида ўтказилган “Ўқ отиш” мусобақасида фаол қатнашиб, ғолиблик ҳамда фахрли ўринларни қўлга киритган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Барча янгиликлар

Text to speech