Чилонзор туманида кварталларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда

“Обод маҳалла” дастури ва “маҳаллабай” иш тизими асосида Чилонзор тумани ҳудудида тураржой кварталларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Икки кун давомида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари, коммунал хизмат, ҳамда туман ободонлаштириш бошқармаси вакиллар “Навбаҳор” маҳалласида ўтказилган ҳашарда фаол қатнашишди.

Ободонлаштириш ишлари бошланишидан олдин ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Б. Абдуллаев тадбирнинг барча иштирокчиларига аниқ вазифа ва кўрсатмалар берди. Умумий саъй-ҳаракатлар билан уйлар атрофлари ободонлаштирилди, болалар ва спорт майдончалари янгиланди, кўп қаватли уйларнинг ертўла ва том қисмлари тартибга келтирилди. Махсус техника ёрдамида маҳалла кўчалари чиқиндилардан тозаланди, дарахтларнинг шохлари қисқартирилди. Бефарқ бўлмаган фуқаролар дарахт кўчатларини ўтқазиб, дарахтлар пояларини оқлашди. Бундан ташқари, кварталлар ичида тезкор хизматлар автотранспортлар ҳаракатига тўсқинлик қилаётган ноқонуний ўрнатилган тўсиқлар махсус мосламалар ёрдамида олиб ташланди.