Ўзини ҳурмат қилган инсон ҳеч қачон атрофдагиларга ҳурматсизлик қилмайди

Ўтган кун кечги вақтда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа марказига жамоат транспорти бекатида машиналарини қолдирган ҳайдовчилардан норози бўлган журналистлар мурожаат қилишди.

– Улар сабабли одамлар автобус келаётганини кўриш учун йўлни ўртасигача чиқишга мажбур бўлишди. Жамоат транспорти ҳам бекатга яқинлаша олмади. Нима сабабдан ҳайдовчилар ўзларини бундай тутишади? Нима учун атрофдагиларни ҳурмат қилишмайди? – журналистнинг саволлари афсуски жавобсиз қолмоқда.  

  

ЙПХ инспекторлари ушбу хабар бўйича тезда чора кўришди. Қоидабузарлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди, автобус бекатининг ҳудуди эса автомобиллардан озод этилди.

  

Ҳурматли ҳайдовчилар! Сизлардан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз, ўз автомобилингизни автобус бекатларида қолдирманг. Ёдингизда бўлсин: ўзгаларга бўлган ҳурмат – авваламбор ақл ва тарбиянгиз кўрсаткичидир.