Ҳурматли ота-оналар, ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирманг

15-октябрь куни соат 13.17 да 102 рақамига келиб тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида бир ярим ёшли Амал бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. Натижада бола тан шикастлари олиб, шифохонага етказилди. Афсуски, шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, бола ҳаётдан кўз юмди.

Ҳурматли ота-оналар! Ёш болаларингизни хоналарда ёлғиз қолдирманг. Юқоридаги каби бахтсиз ҳодисалар юз бермаслиги учун деразалар ортига панжаралар ёки болалар учун мустаҳкам чеклагичлар ўрнатишни тавсия этамиз.