Махсус имкониятлар:
Биз ижтимоий тармоқларда:
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари пойтахтимиз хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида туну кун хизмат олиб бормоқда.Тунги хизматга жалб қилинган ходимларнинг шайлигини текшириш, улар билан хизмат олди йўриқномасини ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи олдида йиғилиш ўтказилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов бошчилигида ўтказилган йўриқномада прокуратура масъуллари ҳам иштирок этди.Йўриқномада генерал-майор А.Ташпулатов сўзга чиқиб, ходимлар хизматни ҳушёрлик билан олиб бориши, ҳар қандай шубҳали шахслар ва буюмларга эътиборли бўлиши, аниқланган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар бўйича зудлик билан қонуний чора кўриши кераклигини таъкидлади. Шунингдек сўзга чиққан Бош бошқарма бошлиғининг маслаҳатчиси Муроджон Каримов ички ишлар ходимлари халқ хизматчиси эканлигини, қонунларга қатъий риоя қилиши ва бошқа фуқароларга намуна бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Йўриқномадан сўнг барча ходимлар хизматни ўташ учун ўз йўналишлари бўйича ишга жалб этилди.
8 Май 2024 йил
14
Иккинчи жаҳон урушида Ватан озодлиги, юртимиз тинчлиги йўлида  қаҳрамонона иштирок этган, фронт ортида ҳам фидойилик, жасорат намуналарини кўрсатган табаррук нуронийларимизни шунингдек, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 79 йиллиги билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби номидан самимий табриклайман!Бугун барчамиз буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу доруломон кунларга етиб келолмаган юртдошларимизни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим бажо келтирамиз. Бешафқат урушда, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва матонат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирамиз.Ҳаётнинг оғир ва аччиқ синовларини мардона енгиб ўтган Сиз азизларнинг Янги Ўзбекистонимизни ҳар томонлама юксалтириш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, мустаҳкам иродали инсонлар этиб тарбиялашга қўшаётган муносиб ҳиссангизни юксак қадрлаймиз.Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тинч ва озод, эркин ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз учун сизларга яна бир бор самимий миннатдорлик билдираман. Барчанггизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга фаровонлик, дастурхонингизга қут-барака, юртимизга тинчлик, осойишталик тилайман.Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғигенерал-майор Азиз Ташпулатов
38
Шайхонтоҳур тумани 3-сектор раҳбари – туман ИИО ФМБ бошлиғи полковник Отабек Жамолов ёшлар ва битирувчилар билан жойларда сайёр учрашувлар ўтказди. Мазкур учрашувлар 3-сектор ҳудудида жойлашган Илғор, Маннон Уйғур номидаги маҳаллаларда бўлиб ўтди.Йигит ва қизлар бўлажак касбни танлаш, олий ўқув юртларида таҳсил олиш ҳақида суҳбатлашди, ички ишлар органларига қандай ишга кириш мумкинлиги билан қизиқди. Улар бевосита 3-сектор раҳбарига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.Учрашувларда ёшларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва уларни ўйлантираётган бошқа муаммоларга оид бир қатор мурожаатлар ҳам кўриб чиқилди. 
7 Май 2024 йил
222
“Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан давлатимиз раҳбарининг топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Юнусобод тумани 3-сектор ҳудудидаги 16 та маҳаллада яшовчи, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 11 736 нафар ёшлар  тўлиқ хатловдан ўтказилиб, “Ёшлар баланси” платформасига киритилди. Улар пойтахт ИИББ, туман ИИО ФМБ раҳбарларига бириктирилди ва тоифаларга ажратилди.Туманнинг 3-сектор раҳбарига бириктирилган Адолат маҳалласида яшовчи 284 нафар ёшларнинг муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалий ёрдам кўрсатиш истиқболлари режалаштирилди.Таъкидлаш лозимки,  шу кунга қадар 3-сектор раҳбари раислигида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар билан  15 марта учрашувлар бўлиб ўтди. Жами келиб тушган 52 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг 38 таси ижобий ҳал этилди, 14 таси бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.Шунингдек, куни кеча сектор штабида уюштирилган ёшлар билан учрашувда 120 дан ортиқ ёшлар иштирок этиб, ўзларининг турли муаммолари, масалалари ечими борасида саволлар билан мурожаат этишди. Улардан 50 нафарининг муаммолари тингланиб, аксарияти ижобий ҳал этилди.Бундан ташқари, 4 нафар ёшларнинг контракт тўловларини тўлаб бериш бўйича сертификатлар тақдим этилди ҳамда ёшлар билан ишлашда фаоллик кўрсатиб келаётган 3 нафар ёшлар етакчиларига сектор раҳбарининг миннатдорчилик фахрий ёрлиқлари топширилди.
251
148
6 Май 2024 йил
260
270
4 Май 2024 йил
414
2 Май 2024 йил
931
30 Апрел 2024 йил
933
Ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди
Корея Республикаси миллий полиция агентлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББ га ташриф буюрд...
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар органлари пойтахт бошқармала...
Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги делегацияси Тошкент шаҳар ИИББга ташриф бу...
Бошқарма қабулига ёзилиш
Автомобил рақамларининг онлайн аукциони
Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш
Виртуал қабулҳона
Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш
Доимий (вақтинчалик) яшаш жойи бўйича маълумот
Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш
Жарималарни ҳисоблаш
МваФРБ (паспорт стол) электрон навбатга туришни расмийлаштириш
Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот
Доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома олиш
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза юбориш
Автостикерни қидириш
Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш
НХҚ жарималарини кўриш
Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш