Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари гоҳида “102” рақамига қўнғироқ қилиб бўлмаслиги, базида “банд” бўлса, базида операторлар қўнғироққа жавоб беришмаслигидан нолидилар.

Тошкент шаҳар ИИББда “102” фавқулод рақамига қўнғироқларни қабул қилиш ва ушлаб туриш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ишлар тугагунига қадар, фуқаролар қулайлиги учун навбатчилик қисмида иккита қўшимча телефон номерлари ажратилди. Уларга қўнғироқ қилиб, ҳодиса ва жиноятлар ҳақида хабар беришингиз мумкин.

Қуйидаги рақамларни эслаб қолинг: 71-232-30-40 ва 71-232-40-50. Ҳар қандай мурожаатингиз бўйича чоралар тезда кўрилади.

102 хизматидаги камчиликлар учун узр сўраймиз.