Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

Олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари ўтказилиши муносабати билан, 2019-йил 29-июль кунидан 10-август кунига қадар соат 05.00 дан  20.00 гача бўлган вақт оралиғида, пойтахтнинг Юнусобод туманидаги қуйидаги кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун вақтинча беркитилади: Кўргазма, Корхожиота, Ифтихор, Ниёзбек йўли.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.