17 Dekabr 2019 Yil 2129

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Тошкент шаҳар ИИББнинг Тошкент тиббиёт академияси ҳудудида (эски ТошМИ) Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойини ташкил этиш ташаббусини шаҳар ҳокимияти ҳам қўллаб-қувватлади. Ҳозирги вақтда ушбу масалани камроқ харажат билан ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилмокда. Ҳайдовчилар учун қулайликлардан ташқари, ушбу бурилиш жойи Мавороуннаҳр кўчасининг бурилишдан парк томонга қарийб кўприккача бўлган ҳудудидан фойдаланиш имконини беради. Ушбу ҳудудда илгари ҳаракат фақат бир томонга - кўприкдан Дархон томон бўлган.

Қайта бурилиш жойини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар давомида дарахтлар кесилмайди, бутазорлар эса қайта ўтқазилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech