Ҳурматли ҳамкасблар, фахрийлар ва Ватанни ҳимоя қилиш йўлини танлаган шарафли касб эгалари!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан барчангизни, ҳарбий хизматчиларни ҳамда юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида фидойилик кўрсатиб, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини самимий муборакбод этаман!

Сизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, файзу барака тилайман!

Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш, тинчилик-осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашиш, қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек шарафли ва масъулиятли ишларингизда доимо зафар ёр бўлсин!   

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Азиз Ташпулатов