ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Янгиҳаёт туманида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахтлар экилди

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” лойиҳаси кенг кўламда давом эттирилмоқда. Мазкур лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб кўчат экиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Яшил макон - барча учун тушунарли, номи равон, мазмуни чуқур, моҳияти улуғ ибора. Яшаётган манзилимиз, маҳалламиз, шаҳримизни кўркамлаштириш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ҳам мазкур лойиҳага ҳар йили алоҳида эътибор қаратилади. Шу аснода пойтахт туманларида яшил ҳудуд яратилишига ИИО ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Янгиҳаёт туманида ҳам “Яшил макон” лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳар ИИББ томонидан яшил ҳудудларнинг яратилиши давом эттирилмоқда. Тадбирда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник Равшан Султанходжаев, шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва бошқа масъуллар иштирок этди. Мазкур ҳудудда кўплаб манзарали дарахтлар экилди. Бу лойиҳада фаол иштирок этиш орқали нафақат табиатни, балки ўз саломатлигимизни, қолаверса, келгуси авлодлар соғлигини сақлашга ҳисса қўшган бўламиз.

28 Март 2026 йил

39

Янги автомашиналар юрт тинчлиги хизматида

Юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, республикамиз маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш баробарида инсон қадр-қимматини улуғлаш, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини яратишга қаратилган жараёнлар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Хусусан, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлигини сақлашга энг муҳим вазифалардан бири сифатида қаралиб, ички ишлар органлари – халқимизнинг яқин ҳимоячиси бўлиши кераклиги таъкидланади. Шу мақсадда Юртбошимиз томонидан ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, хизматни илғор замонавий техник, транспорт воситалари билан жиҳозлаш, етук маънавий кадрлар билан жамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Ички ишлар вазирлиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида кенг кўламли ишлар олиб борилиб, соҳавий хизматлар моддий-техник жиҳатдан тобора такомиллаштирилмоқда. Айниқса, бевосита шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонлари кўз ўнгида кечаю кундуз хизмат олиб борувчи соҳаларда ўзгаришларнинг амалга оширилиши хизмат самарадорлигини оширибгина қолмай, фуқароларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, фахр туйғусини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати инспекторларига 14 дона Chevrolet Cobalt русумли махсус жиҳозланган хизмат автомобиллари топширилгани бу фикримизга яққол мисолдир. Туман ҳокими, прокурори, ИИО ФМБ бошлиғи иштирокида ўтказилган тадбирда, мазкур автомашиналар ходимларга тантанали равишда топширилди. Бу автомашиналар хизмат самарадорлигини оширишга, ҳар бир салбий ҳолатларга ўз вақтида, тезкорлик билан етиб бориб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

27 Март 2026 йил

364

Бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда “Интернатионал Ташкент Маратҳон – 2026” тадбирлари ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади: 28-март соат 08:00 дан 12:00 гача: — Янги Ўзбекистон кўчаси — CАУ университети олдида Паркент автомагистралигача. 3-апрель соат 16:00 дан 5-апрель 14:00 гача: — Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача. 5-апрель соат 02:00 дан 13:00 гача: — Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача; — Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача: — Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача; — Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;— Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача; — Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача; — Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача; — Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача. Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралади. © Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

26 Март 2026 йил

217

Интерактив хизматлар

Text to speech