Автомобилга тегишли рухсатсиз махсус сигналлар ўрнатиш қонунан тақиқланган

Пойтахт йўлларида интернет-фойдаланувчилари томонидан ёниқ ҳолатдаги махсус ёруғлик ускуналари билан ҳаракатланган 01 J 007 BB давлат рақамли “Ласетти” русумли автомобиль суратга туширилди. Ушбу автомобиль ҳайдовчиси – 22 ёшли Шахзод Т.га нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддасига (2-қисми) мувофиқ, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бу каби ҳолатларда қонунан белгиланган тартибда автомобиль жарима майдончасига жойланди.