8 Январ 2024 йил 2950

Ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилинг

Ижтимоий тармоқларда “Paynet” шаҳобчасида пластик картага пул тушириб, лекин нақд пулни бермасдан қочиб кетаётган шахснинг видеоси тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган ўрганишлар жараёнида қуйидагилар аниқланди. 

Жорий йилнинг 3 январь куни 1993 йилда туғилган Хусанов Камрон Хисрав ўғли Олмазор туманидаги “Paynet” шаҳобчасига кириб, пластик картасига 682.000 сўм миқдоридаги пулни ўтказишни сўраган. Айтилган пул миқдори пластик картасига туширилгандан сўнг, К.Хусанов нақд пулни тўламасдан шаҳобчадан қочиб кетган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз ёки унинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-49-44, 71-206-46-35 ёки 102 рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Барча янгиликлар

Text to speech