Ҳурматли ота-оналар, фарзандларингизни деразалар олдида қаровсиз қолдирманг!

Кеча, 13-октябрь куни соат 11.13 да 102 рақамига келиб тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида 2 ёшли М.М. ётоқхонада қаровсиз қолдирилганида, бола каравотга чиқиб, дераза токчасига ўтиб олган. Дераза эса очиқ бўлган ва бола 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. Натижада болага етган тан шикастлари сабабли, у ҳаётдан кўз юмди

Ҳурматли ота-оналар, сизлардан ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирмасликни сўраймиз. Шунингдек, болалар чиқиб олиши осон бўлган мебель, стул ва бошқа буюмларни деразага зичлаб жойлаштирманг. Москит тўрларининг мусаҳкамлигига ишониб қолманг – уларнинг аксарияти боланинг оғирлигига бардош берадиган даражада мустаҳкам эмас. Кўплар хонадон балконида баландлиги дераза токчасигача етадиган тахталар ўрнатишади. Бу ҳам бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун сизларга деразалар ортига панжаралар ўрнатишни, ҳамда ойналарга мустаҳкам болалар чеклагичларини ўрнатишни тавсия этамиз.