Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари, унутманг: носоз маиший техникадан фойдаланиш бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин!

4 июнь куни соат 22.50 да Миробод тумани Чимкент кўчасида жойлашган хонадон балконида «БК-1600» русумли кондиционер ёниб кетган. Натижада балконнинг 5 кв. м. сирт қисми куйган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сизга маиший техникадан фойдаланиш вақтида эҳтиёт чораларига риоя қилишингизни тавсия қиламиз.