Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари!

19-ноябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичи доирасида “Пахтакор” стадионида Фаластин ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида футбол ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 17.00 да бошланади.

Барча футбол мухлисларидан чипталарни олдиндан харид қилишларини ва ўйинга бошланишидан бир соат олдин келишни илтимос қиламиз. 

Шахсий автомобилни уйда қолдириб, такси ёки жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этамиз.

Агар ўз автомобилингизда келмоқчи бўлангиз, уни Ислом Каримов, Олмазор ва Навоий кўчалари четида қолдирмасдан, “Хумо Арена” муз комплексини кўп қаватли автотураргоҳида қолдиринг. 

Шунингдек сиздан навбат билан стадионга киришни, тартибсизлик қилмасликни ҳамда сумка ва шахсий буюмларни текшириш қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.

Навбатда турганингизда, сиздан олдин турган одамлар стадионга киришларини кутиб туринг. Атрофдагиларни ҳамда жамоат тартибини ва сизнинг хавфсизлигингизни таъминловчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳурмат қилинг.

Шунингдек ўзингиз билан ичимликлар, кунгабоқар писталарини, ширинликлар олиб келмасликни илтимос қилган бўлардик, аммо олиб келган тақдирингизда ҳам, улардан қолган чиқиндиларни стадион ўриндиқларида қолдирманг.

Ўзгалар меҳнатини ҳурмат қилинг!