23 Iyun 2021 Yil 1063

Автомобиль олиб қочган шахс тавба қилиб, 102 рақамига жинояти ҳақида хабар берди

2021 йил 21 июнь куни соат 04.40 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига 102 рақами орқали “Lacetti” (давлат рақами 80 N 211 NA) русумли автомобиль номаълум шахс томонидан Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушди.

Кўрилган тезкор чоралар давомида соат 05.40 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари мазкур автомобильни Юнусобод туманида тўхтаб турганини кўриб қолишди. Қолдириб кетилган автомобиль кўздан кечирилаётганида, 102 рақамига Фарғона вилоятилик 2000 йилда туғилган Шавкатжон К. қўнғироқ қилиб, юқоридаги автомобилни у олиб қочганини ва бундан пушаймон эканлигини маълум қилди. Шавкатжон К. ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилгач, Шавкатжон К. Юнусобод тумани ИИО ФМБга етказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech