8 Iyun 2021 Yil 817

Автомобиль олиб қочган шахс Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди

2021 йил 5 июнь куни тахминан соат 18.00 да 102 рақамига автомобиль олиб қочилгани тўғрисида хабар келиб тушди.
Қозоғистон Республикасида 1971 йилда туғилган Абдулла А. ходимларга маълум қилишча, шу куни тахминан соат 17.00 да у “Damas” (давлат рақами 01 N 004837) автомобилини эшиги қулфланмаган ҳолда калити билан қолдирган. Орадан бир соат ўтгач транспорт воситаси қолдирилган жойда йўқлигини кўриб, Тошкент шаҳар ИИББ ходимларига хабар берган.
Гувоҳларнинг гапларига кўра, автомобиль ёнига 20-35 ёшлар оралиғидаги маст йигит келиб, эшик очиқлигини кўриб автомобилни номаълум томонга ҳайдаб кетган.
Соат 19.35 Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан олиб борилган тадбир давомида тез орада юқоридаги автомобиль Бектемир туманидаги Охангарон шоссесида “Nexia” автомобили билан ЙТҲга учрагани ҳақида хабар келиб тушди. Тўқнашувдан сўнг гумонланувчи воқеа жойини тарк этган, аммо тез орада ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чирчиқ дарёси кўприги остида қўлга олинган.
Гумонланувчи – 1989 йилда туғилган Тошкент вилоятилик Александр Ш. Эканлиги аниқланди.
Фуқаро қўлга олиниб, Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech