ТОШКЕНТ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БОШ БОШҚАРМАСИ

Ёшлар билан очиқ мулоқот — муаммолар ечими ва янги ташаббуслар майдони

Мамлакатимизда ёшлар билан очиқ мулоқотни кучайтириш, уларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни турли салбий иллатлардан асраш, таълим ва бандлигини таъминлашга қаратилган. Шу мақсадда Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ёшларнинг муаммолари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди. Ички ишлар вазири томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳуқуқбузарлик ва салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, таълим ва бандлик масалаларини ҳал этиш бўйича улкан ташаббуслари ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Қайд этилганидек, бугунги кунда ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ички ишлар вазирлиги томонидан Пойтахт туманларида ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида “Ёшлар баланси” шакллантирилиб, жами 13 та штаб фаолияти йўлга қўйилди. Шу билан бирга, туман ички ишлар органларидан 84 та раҳбарга 815 нафар ёшлар номма-ном бириктирилиб, улар билан манзилли ишлаш, муаммоларини ўрганиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш амалиёти жорий этилди. Ушбу ёшлар билан тизимли ишлашни таъминлаш мақсадида бир қатор мониторинг механизмлари ҳам йўлга қўйилди. Жумладан, Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими орқали мурожаат қилган, хорижга чиқиш паспортини олган, чет элга чиқиб кетган, пробация ҳисобида турган, суд томонидан белгиланган чекловларни бузган, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ёки республика миқёсида жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёшлар ҳақида кунлик маълумот олиш амалиёти жорий қилинган. Тадбир жараёнида масъуллар пойтахтнинг барча туманларидан ташриф буюрган ёшлар билан мулоқот қилишиб, уларнинг муаммоларини тинглашди. Учрашув давомида билдирилган ҳар бир масала юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Мулоқот жараёнида фаол ва ташаббускор ёшларнинг таклифлари алоҳида эътироф этилди. Уларни амалга ошириш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Учрашув якунида ёшлар мамлакат тараққиёти, жамият тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда фаол иштирок этишга тайёр эканини билдиришди. Шунингдек, бундай очиқ мулоқотлар улар учун катта мотивация ва янги имкониятлар эшигини очаётганини таъкидладилар. Бундай учрашувлар ёшлар муаммоларини жойида ҳал этиш, уларнинг фикрларини тинглаш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали мамлакатимизда ёшлар сиёсати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

6 Март 2026 йил

304

Ғолиб дзюдочилар аниқланди

Ўзбекистон республикаси Президентининг “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ҳамда Тошкент шаҳар "Динамо" Жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгашининг жорий йил календарь-режасида белгиланган ХХХIV-спартакиадаси Низомига мувофиқ, пойтахт ИИББ, ҳудудий тузилмаларида фаолият юритаётган ходимлар ўртасида спортнинг дзюдо тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда дзюдочи спортчиларнинг тайёргарлик даражасини баҳолаш ва саралаш, Бош бошқарма терма жамоасини шакллантириш, шунингдек, белгиланган вазн тоифалари бўйича кучли спортчиларни аниқлаш мақсадида спортчи ходимлар ўртасида пойтахт ИИББ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 17 та терма жамоалар қатнашиб, ғолиблик учун майдонга тушишди. Қизғин ва муросасизлик, томошабинларнинг олқиш ва ҳайқириқлари остида кечган қизиқарли беллашувларда шоҳсупанинг фахрли поғоналаридан 1-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ терма жамоаси, 2-ўринни ЙҲХБ, 3-ўринни Чилонзор тумани ИИО ФМБ терма жамоаси эгаллади. Ғолибларга тегишли диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди. Ғолибликни қўлга киритган спортчиларимизни эришилган ғалаба билан муборакбод этиб, уларнинг хизмат ва спорт фаолиятларида улкан зафар ҳамда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

5 Март 2026 йил

594

Мирзо Улуғбек туманида Президент қарори ижроси юзасидан тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли Қарори ижроси юзасидан Мирзо Улуғбек туманида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Аҳоли орасида гиёҳвандликка қарши кураш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва аҳоли билан самарали ишлашдаги устувор вазифалар муҳокама этилди. Врачлар малакасини ошириш институтида Мирзо Улуғбек туман ҳокими B.Gaibnazarov бошчилигида, туман прокурори O.Mannanov, туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник I.R.Rashidov, ДХХ масъуллари ва туман солиқ инспекцияси раҳбари U.Hotamov, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари бошчилигида маҳалла еттилиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Унда, жорий йилнинг маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги амалий чора-тадбирлар муҳокама этилди ва бажарилиши лозим бўлган масалалар белгилаб олинди.

4 Март 2026 йил

509

Пробация ҳисобида турувчи ёшлар учун маънавий-маданий тадбир ўтказилди

Куни кеча Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан профилактик ҳисобда турувчи ҳамда Пробация бўлими рўйхатида турувчи ёшларни тарихий қадриятларимиз анъаналарига содиқлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўтмиш аждодларимиз жасорати, мардлиги, қаҳрамонлиги билан таништириш қаторида маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида “Ғалаба”боғига ташрифи уюштирилди. Ёшлар боғ ҳудудида жойлашган “Шон-шараф” давлат музейи, “Мангу жасорат” ва “Матонат мадҳияси” монументлари, тарихий-бадиий экспозицияларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар. Урушнинг даҳшатли қиёфаси, ҳарбий техникалар майдончалари, фронт орти ҳудуди, мотам ва андуҳ, Ғалаба, шоду хуррамлик ва шукроналик ҳудудлари қаторида “Кўз ёши” мажмуасида жойлашган маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Айниқса “Уруш даври мактублари” бурчагидан жой олган мактублардаги соғинч ва айрилиқ хабарномалари уларни таъсирлантирди. Шулар қаторида боғнинг миллий услубда безатилишин, мавзулар бўйича маълумотлар олиш учун ўрнатилган электрон жиҳозлар, дам олиш жойлари, кутубхона, саҳна майдонлари ёшларда катта таъсурот қолдирди. Бу каби эзгулик ва хайрли тадбирлар ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.

4 Март 2026 йил

555

Интерактив хизматлар

Text to speech