Учтепа туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот

23 июнь куни тахминан соат 10.05 да Учтепа туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида 28 ёшли «Спарк» ҳайдовчиси Шербек Ж. йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида 73 ёши Амандулла К. тан шикастлари олиб, шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан йўлларда эътиборли ва эҳтиёт бўлишингизни сўраймиз.