15 Yanvar 2020 Yil 3465

Учтепа туманида содир бўлган бешта автомобиллар иштирокидаги ЙТҲ ҳақида маълумот

Telegram-каналларда Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ жойида олинган суратлар тарқамоқда. Ушбу факт бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

14-январь куни соат 22.50 да 102 рақамига Лутфий ва Фарход кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 Y 050 KA) 37 ёшли Тохир Т. светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта автомобилларга тўқнашган, хусусан: 26 ёшли Шохруҳ Н. бошқарувидаги Matiz русумли автомобиль (давлат рақами 60 G 354 MA); 29 ёшли Рустам Х. бошқарган Spark русумли автомобиль (давлат рақами 01 N 166 VA); 28 ёшли Бекзод И. бошқарган Matiz русумли автомобиль (давлат рақами 01 L 152 QA); шунингдек 28 ёшли Ҳакимжон Я. бошқарувидаги Nexia-3 (давлат рақами 01 383 XFA) русумли автомобиллар билан тўқнашув рўй берди.

ЙТҲ натижасида Cobalt русумли автомобиль (давлат рақами 01 Y 050 KA) ҳайдовчиси, Matiz (давлат рақами 01 L 152 QA) русумли автомобиль ҳайдовчиси ва унинг 26 ёшли йўловчиси Шохрух Н., шунингдек Matiz русумли автомобиль (давлат рақами 60 G 354 MA) йўўловчиси 26 ёшли Асрор Ж.ларга турли хил оғирликдаги тан жароҳатлари етган.

Cobalt автомобиль светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бошқа автомобиллар билан тўқнашуви сабабига аниқлик киритилмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech